Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 5 кун дам олиши мумкин

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда Янги йил байрами муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 5 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Президентнинг “2022 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони лойиҳасида келтирилган.

Фармон лойиҳасига кўра, 2022 йилда 3 январь – душанба, 4 январь – сешанба қўшимча дам олиш куни этиб белгиланиши кутилмоқда. Фармон қабул қилинса, ўзбекистонликлар Янги йил байрами муносабати билан кетма-кет 5 кун – 31 декабрдан 4 январгача дам олади.

Хусусан:

•  2021 йил 31 декабрь (жума) – 2021 йил 10 майдаги ПФ-6222-сонли Президент фармонига асосан қўшимча дам олиш куни;

•  2022 йил 1 январь (шанба) – Меҳнат кодекси 131-моддасига кўра, ишланмайдиган кун (Янги йил байрами);

•  2022 йил 2 январь — якшанба дам олиш куни;

•  2022 йил 3 январь (душанба) ва 4 январь (сешанба) кунлари – қабул қилиниши кутилаётган фармонга асосан қўшимча дам олиш куни.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1036

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made