Янги йил байрамида Тошкентда жамоат транспорти қандай ишлаши маълум бўлди
Жамият
−
29 Декабрь 2021
8477Тошкентда 31 декабрь, 1, 2, 3, 4 ва 8 январь кунлари жамоат транспортининг қай тартибда ишлаши белгиланди. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ хабар берди.
Бунга кўра:
- 2021 йил 31 декабрь - дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадвал асосида, иш вақтининг тугаши 1 (бир) соатга узайтирилмоқда;
- 2022 йил 1 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар сони 40 фоизга камайтирилган ҳолда ишга чиқарилиши режалаштирилган;
- 2022 йил 2 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 3 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 4 январь - дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатланиш кўзда тутилган;
- 2022 йил 8 январь -шанба, иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар бўйича ҳаракатини давом эттириши белгилаб қўйилди.
Аввалроқ Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига 2022 йилнинг 10 январигача бепул автобус қатнови йўлга қўйилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь