“Янги Ўзбекистон” боғига бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Жамият

image

Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғига 2022 йилнинг 10 январигача бепул автобус қатнови йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Toshshahartransxizmat” АЖ  Матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Янги йил байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрувчи фуқаролар ва пойтахт меҳмонларига сифатли ҳамда қулай транспорт хизматини кўрсатиш мақсадида, "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ томонидан жорий йилнинг 20 декабрь кунидан бошлаб, 2022 йилнинг 10 январь кунига қадар “Дўстлик метроси - Янги Ўзбекистон боғи” йўналишида ҳаракатланувчи махсус бепул автобуслар ишга туширилган. 

Мазкур йўналишдаги автобуслар соат 08:00 дан 22:00 га қадар ҳаракатланади. Автобуснинг ҳаракат жадваллари сони - 6 та, ҳаракатланиш вақти эса - 10-11 дақиқа оралиғида ташкил этилган.    

Аввалроқ, жорий йилда Ўзбекистоннинг энг баланд саналган бош Янги йил арчаси “Янги Ўзбекистон” боғида ўрнатилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

511

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг