Янги вирус Россияга кириб келмагани расман тасдиқланди

Олам

image

Аввалроқ, Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус Россияга ҳам етиб боргани тахмин қилинаётгани, Санкт-Петербургда янги коронавирус аломатлари бўлган эркак  шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берган эдик 

“Роспотребнадзор”нинг шаҳар вакили расмий маълумот беришича, Россияга Хитойдан келган, кейинчалик шифохонага ётқизилган россиялик ва хитойлик тиббий текширувдан ўтказилганда уларда янги коронавирус аниқланмаган. 

“Иккаласида ўткир респираторли вирусли инфекциялар аниқланди, аммо уларда янги коронавирус йўқ”, деди у РИА Новостига интервью берар экан. Унинг сўзларига кўра, иккала эркакнинг аҳволи барқарор, улар даволанмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, янги вирус кўплаб давлатларга кириб бормоқда. Улар сирасига Таиланд, Гонконг, Жанубий Корея, Макао ва ҳатто АҚШ ҳам кирмоқда. Дунёнинг жуда кўплаб давлатлари унга қарши турли махсус дастурлар ишлаб чиқмоқда.

Сарвар Анвар ўғли


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Янги вирус

Баҳолаганлар

94

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг