Янги Тошкентда бойлар шаҳарчаси қуриляптими?
Жамият
−
20 Февраль 2721 1 дақиқа
Ижтимоий тармоқларда Янги Тошкентда 2030 йилга бориб топширилиши кутилаётган мега лойиҳада одатий квартира ва коттежлардан тортиб ҳар бир дона вилласи 2-3 миллион доллар бўладиган бойлар шаҳарчаси ҳам барпо этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур хабарлар юзасидан Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси матбуот хизмати муносабат билдирди.
Қайд этилишича, Янги Тошкент лойиҳасида ҳеч қандай бойлар шаҳарчаси кўзда тутилмаган. Шаҳар қурилишининг биринчи босқич макетида мавжуд коттежлар келгусида хорижий мамлакатларнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчилари ҳамда халқаро ташкилот вакилларининг турар жойи бўлиши кўзда тутилмоқда.
Маълумот учун, бугунги кунда биринчи босқичда 6 минг гектар ҳудудда қурилиш ишлари олиб борилмоқда. 2033 йилгача 600 минг аҳоли учун замонавий инфратузилма барпо этилиши белгиланган. Лойиҳа тўлиқ якунланганда эса Янги Тошкент 2 миллион одам яшайдиган мегаполисга айланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Янги Тошкентда қиймати 100 миллион долларлик55 минг ўринли футбол стадиони қурилиши ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси