Янги Тошкент шаҳригача метро қурилади
Жамият
−
17 Июнь
4976Тошкентда қурилаётган Янги Тошкент шаҳрига ҳам борадиган метро йўли барпо этилади. Бу кеча, 16 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев танишган Тошкент шаҳрида режалаштирилган қурилиш ва жамоат транспорти лойиҳалари тақдимотида кўрсатилган.
У ҳозирги “Дўстлик” метро бекатидан бошланиб, янги марказгача боради. Узунлиги 21 километр, 9 та бекатдан иборат бўлиши кутилаётган бу метро кунига 230 минггача йўловчиларни қамраб ололади.
Маълумки, метрополитенни Тошкент трактор заводи даҳасигача олиб бориш режалаштирилган. Буни 2 босқичда амалга ошириш назарда тутилмоқда. Биринчи босқичда Чилонзор йўлининг Пушкин бекатидан Тошкент ҳалқа йўлигача ер юзаси бўйлаб метро йўли қурилади. Иккинчи босқичда у ердан Тошкент трактор заводи даҳасининг шоҳ бекатигача ерости йўли барпо этилади.
Шунингдек, транспортлар ҳаракатига қулайлик яратиш мақсадида мазкур темирйўлни Тошкент ҳалқа йўли остидан ўтказиш назарда тутилмоқда. Ерости йўналиши ҳам кўчадаги ҳаракатни тўхтатмаган ҳолда қурилади. Бу янги метро йўли 85 минг йўловчини қамраб олиши кутилмоқда.
Тақдимотда ушбу лойиҳаларнинг техник-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилди. Давлат раҳбари қурилиш сифати ва маданиятини ошириш, одамларга қулай шароитлар яратиш бўйича кўрсатмалар берди.
LiveБарчаси