Янги “счётчиклар” кўп ҳисоблаётгани ростми? Саволга қўрқитиш усули билан жавоб берилди
Жамият
−
09 Декабрь 2021
19184Ижтимоий тармоқларда янги электр хисоблагичлар токни кўп, ҳатто, 2 бараваргача кўп ҳисоблаётгани ҳақида видео тарқалди. Ушбу ҳолатга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ муносабат билдирди.
“Аввало ушбу тарқатилаётган видео мутлақо асоссиз ва ёлғон маълумотлардан иборат эканлигини қайд этиб ўтиш жоиз.
Бундан икки йил аввал мазкур видеони тайёрлаб, ижтимоий тармоқларда тарқатган шахсга нисбатан ўша вақтнинг ўзидаёқ “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан ҳуқуқ-тартибот органларига тақдимнома киритилиб, асоссиз маълумот тарқатгани учун тегишли тартибда жазога тортилган”, дейилади муносабатда.
Қайд этилишича, видеода келтирилган важлар асоссиз эканлигини исботловчи видеоматериал тайёрланиб, ижтимоий тармоқлар орқали электр энергияси истеъмолчиларига бу борада тушунтиришлар берилган.
Бугунгача “ақлли ҳисоблагич”ларнинг қўшиб ёзиши, техник носозлиги юзасидан юзлаб мурожаатлар келиб тушган бўлса-да, энергетика соҳасидагилардан аниқ-тиниқ жавоб бўлмаган. Кўпинча, масалага жавобгарликка тортиш, ёлғон ахборот тарқатишнинг оқибатларини эслатиш билан ечим топилмоқчи бўлади. Айрим ҳудудларда эса ҳақиқатан ҳам ҳисоблагичлар носоз бўлиб чиқиб, қайта алмаштирилган ҳолатлар ҳам мавжуд. Бироқ бундай маълумотлар ОАВга очиқланмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь