Янги рейтингда Ўзбекистон 4 поғона юқорилади

Спорт

image

ФИФА расмий сайти терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойга кўра 4 поғона юқорига кўтарилишга эришиб, 85 ўринда қайд этилди. Хабарингиз бор, апрель ойида Эктор Купер мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Уругвай ва Хитой терма жамоаларига қарши ўйинларда иштирок этган эди.

ФИФАнинг ушбу ойдаги рейтингида энг катта ўсиш Исроил терма жамоасига тўғри келди. Исроилликлар 8 поғона юқорилаб, 84-ўринга чиқиб олди. Энг кўп ўрин йўқотган жамоа Австрия бўлди. Улар 11 поғона пастлаб, 34-ўринга тушиб кетишди.

Март ойида 2та учрашув ўтказган Ўзбекистон терма жамоаси янгиланган рейтингда 4 поғона юқорилаб, 85-ўринга чиқиб олди.


Мақола муаллифи

Теглар

ФИФА Ўзбекистон

Баҳолаганлар

28

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг