Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз – Шавкат Мирзиёев “Толибон” ҳақида гапирди

Жамият

image

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 11 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев қашқадарёлик сайловчилар билан учрашиш учун вилоятда бўлиб турибди.

Амалдаги Президент Шавкат Мирзиёев сайловчилар билан учрашув вақтида қўшни Афғонистондаги вазият ҳақида фикр билдирди. 

“Эрталаб туриб Ўзбекистон-Афғонистон чегараларида нима бўлди, деб сўрайман. 30-40 дақиқа менга чегараларимиздаги вазият ҳақида хабар беришади. Янги раҳбарлар билан музокара олиб боряпмиз. Ўтираверсак, вазиятни бизга ҳеч ким айтмайди. Жафокаш афғон халқига қўлимиздан келганча ёрдам беришга тайёрмиз. Бизнинг ягона мақсадимиз – Ўзбекистонга Афғонистондан ўқ отилмасин”, дейди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, у Президент бўлганида Ўзбекистон чегарасининг ярмидан кўпи муаммолар бўлган.

“Мен лавозимга келганимда 57 фоиз чегарамизда муаммолар бор эди. Қўшни мамлакатлар билан музокаралар ёрдамида уларнинг аксариятини ҳал қилдик”, деган номзод Мирзиёев.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев

Баҳолаганлар

214

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг