Янги пойтахт 32,7 миллиард долларга баҳоланмоқда

Олам

image

Индонезия Президенти Жоко Видодо Калимантан ўрмонида (Борнео ороли) янги пойтахт қурилишини эълон қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

Амалдаги пойтахт Жакартанинг экологик ва иқтисодий муаммолари туфайли Индонезия ҳукумати пойтахтни бошқа жойга кўчиришга қарор қилганди. 

Хабар қилинишича, янги пойтахтда зилзилалар, цунами, кўчкилар ва вулқонлар портлаши каби табиий офатлар хавфи кам. Aммо ҳудуд ўрмон ёнғинларига мойил.

Баъзи экологик ташкилотлар янги пойтахт табиатга зарар етказиши мумкин деб ҳисоблаяпти. 

Aтроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси лойиҳанинг экологик баҳоси устида ишламоқда ва уни ноябрь ойига қадар якунлашга умид қилмоқда. Aгар лойиҳа маъқулланса, қурилиш 2021 йилда бошланади.

Янги пойтахтнинг қиймати 32,7 миллиард долларга баҳоланмоқда. Ҳали ном танланмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия янги пойтахт

Баҳолаганлар

78

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг