Янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, транспорт эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича онлайн ягона ахборот тизими жорий этилади.

Мажбурий суғурта бўйича янги намунадаги суғурта полислари амалга киритилади. Илгари берилган суғурта полислари амал қилиш муддати тугагунча ўз кучини сақлаб қолади.

Мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта пули оширилиб, 40 млн. сўм миқдорда белгиланди. Яъни, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида етказилган зарар учун тўланадиган суғурта товони шу суммадан ошмайди. Илгари бу сумма 12 млн сўмни ташкил қилган.

Суғурта қилдириш учун ишончнома ёхуд ушбу транспортга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш бўйича талаб ҳам бекор қилинди.

Шунингдек, зарур маълумотлар ягона ахборот тизимида мавжуд бўлганида суғурталовчи ҳужжатларни (паспорт, транспорт воситасининг техник паспорти, ҳайдовчилик гувоҳномаларини) талаб қилмасдан суғурта қилиши мумкин. Мазкур қарор 3 ойдан кейин кучга киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси қарори Суғурта полиси

Баҳолаганлар

74

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг