Янги Мудофаа вазири спорт федерациясига раис бўлди

Спорт

image

Мудофаа вазири, генерал-майор Шуҳрат Холмуҳаммедов Ўқ отиш спорти федерацияси раиси лавозимига сайланди. Бу ҳақда ҳукумат порталида хабар берилди.

Маълумот учун, 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди. У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.

Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.

Эслатиб ўтамиз,  Шуҳрат Холмуҳаммедов жорий йилнинг ноябрь ойида Мудофаа вазири этиб тайинланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўқ отиш спорти федерацияси Шуҳрат Халмуҳаммедов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар