Янги лавозимга тайинланганига кўп бўлмаган собиқ ҳоким ишдан олинди

Жамият

image

17 август куни Андижон шаҳрининг ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган шаҳарнинг собиқ ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев тайинловдан кўп ўтмай ишдан олинди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Манбага кўра, Раҳматуллаевнинг ишдан олинишига соғлиғи билан боғлиқ муаммо сабаб бўлган. Шунинг учун у тегишли қарор билан ишдан бўшатилган.

Дилмурод Раҳматуллаев турли лавозимларда фаолият юритган. Бир муддат вилоят халқ таълими бошқармасини бошқарган. 2016-2019 йилларда Андижон шаҳрига ҳокимлик қилган. Собиқ ҳоким 2017 йилнинг кузида Андижон шаҳридаги қатор таълим муассасаларининг раҳбарларини ножўя сўзлар билан ҳақорат қилгани ёзилган аудиоси тарқалиб кетганидан сўнг интернетда машҳур бўлганди ва ўша йилнинг декабрь ойида суд қарори билан энг кам иш ҳақининг 30 баробари миқдорида жаримага тортилганди.

У 2018 йилнинг апрель ойида ўтказилган видеоселекторда шаҳар кўчаларини ободонлаштириш учун бюджет ташкилоти ходимлари, жумладан, мактабгача таълим муассасалари ходимларини тадбиркорлардан гул ва дарахт кўчатларини анча қиммат нархга сотиб олишга мажбурлагани учун бош вазир томонидан ҳайфсан олган ҳамда охирги маротаба огоҳлантирилганди.

2019 йилнинг августида эса Дилмурод Раҳматуллаевнинг видеоси тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлганди. 

“Бу Андижон шаҳри, вилоят ва раҳбариятнинг обрўсига путур етказиш, деб ўйлайман. Буни қоралайман, лаънатлайман”, дея муносабат билдирганди ўшанда Раҳматуллаев.

Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов собиқ ҳоким Дилмурод Раҳматуллаев ишига салбий баҳо бериб, уни кўп маротаба огоҳлантирганини алоҳида таъкидлаган. Кейинчалик у 30 га яқин ҳолатда қонун талабларига зид ҳужжатларни имзолагани аниқланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Дилмурод Раҳматуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made