Янги коронавирус қўрқуви: Японияга чет элдан киришга тақиқ қўйилди

Олам

image

Япония мамлакат ҳудудида доимий яшовчи узоқ муддатли визалари бўлган японияликлар ва чет элликлардан ташқари, дунёнинг барча мамлакатлари фуқаролари учун мамлакатга киришни вақтинча тақиқлашга қарор қилди. Бу ҳақда Япония Ҳукуматининг бугун, 26 декабрь куни эълон қилинган баёнотида айтилган.

“Чекловлар бир қатор мамлакатларда коронавируснинг янги туринининг аниқланиши муносабати билан профилактика чораси сифатида киритилмоқда. Тадбирлар 28 декабрдан кейинги йилнинг январь ойи охиригача кучга киради”, дейилади хабарда. 

Шунингдек, қисқа муддатли иш сафарларида бўлган Япония аҳолиси учун имтиёзлар бекор қилинган. Шу пайтгача улар чет элдан қайтиб келганларидан кейин икки ҳафта давомида карантинда қолиш талаб қилинмас эди. Энди 28 декабрдан бошлаб ушбу қоида яна амал қилишни бошлайди.

Бундан ташқари, янги штамм аниқланган мамлакатлардан қайтиб келган Япония аҳолиси, кириш вақтида коронавирус текширувида манфий натижа мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлишлари керак, улар келишидан уч кун олдин кечиктирмасдан тақдим этилади.

Жорий йилнинг 1 октябридан бошқа давлатлар фуқаролари учун Японияга кириш чекловлари юмшатилди. Биринчи босқичда, бу мамлакатда узоқ муддатли яшаш ҳуқуқига эга бўлган одамларга, шунингдек тиббий, таълим, маданий ва ишбилармонлик мақсадларида хизмат сафарларига тарқалди. Чекловларнинг юмшатилиши Японияда таҳсил олаётган чет эллик талабаларга ҳам таъсир кўрсатди.


Мақола муаллифи

Теглар

Япония

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made