Янги коронавирус Германияга ҳам етиб борди

Олам 6414
image

Германия Федератив Республикасида ўчоғи Хитойнинг Ухань шаҳри бўлган янги коронавирус билан касалланган илк бемор аниқланди. Вирус аниқланган киши шифокорлар назоратига олинган. Бу ҳақда AFP хабар берди.

Вирус юқтирган шахс Штарнбергда аниқланган. У юқумли касалликлар бўлимига ётқизилган.

Маълумот учун, Уханда пайдо бўлиб, дунёга тарқала бошлаган 2019-nCoV коронавирусидан бугунгача 106 нафар одам ҳалок бўлди. Вирус билан касалланганлар сони 4,5 минг нафардан ошди.

Коронавирус ҳар куни бирор янги давлатга кириб боряпти. Жумладан, вирус билан касалланиш ҳолатлари Камбожа, Гонгконг, Макао, Тайвань, Таиланд, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Вьетнам, Сингапур, Непал, Франция, Австралия ва Малайзияда қайд қилинган.

ЖССТ мутахассислари вируснинг тарқалиш хавфини “ўртамиёна”дан “юқори”гача оширишди. Таъкидланишича, шу вақтгача вируснинг тарқалиш хавфи Хитой учун жуда юқори, минтақавий кўламда юқори ва халқаро даражада ўртамиёна деб ҳисоблаб келинаётганди.

Хитой Хубэй вилоятидаги 10 дан ортиқ шаҳарни изоляциялаб қўйди. У ерга ҳеч бир транспорт востиаси киритилмаяпти ҳам, у ердан бирор транспорт чиқарилмаяпти ҳам.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 268
Рейтинг: 3
t
×