Янги глобал молиявий инқироз қайси давлатда юз бериши тахмин қилинди

Таҳлил 9306
image

Янги коронавируснинг тарқалиши глобал молиявий инқирозга олиб келиши мумкин. Aгар бу воқеа юз берса, унинг ўчоғи Италиядаги банк сектори бўлади. Бу ҳақда “Washington Post” ёзмоқда.

Мақолада ёзилишича, келажакда дунёнининг йирик иқтисодига айланиши кутилаётган ушбу секторнинг эртанги куни унинг бардошлилига боғлиқ. Италияда карантин туфайли тижорий фаолият деярли тўхтатилди. Нашр экспорти Дэвид Линчнинг фикрига кўра, Италия ҳукумати вазиятни осонгина ҳал эта олмайди.

“Римнинг инқирозга қарши қўллаётган чоралари инвесторларни чўчитмоқда. Бу эса ҳукумат облигацияларининг қадрсизланишига олиб келиши мумкин. Ўз навбатида, банкларда захираларнинг камайиши ва кредитлашнинг чекланиши юзага келади”, деб ёзилган мақолада.

Яна бир муаммо шундаки, Италия кредит муассасаларининг давлат қарзи 2,4 триллион долларга етган. Бу кескин иқтисодий инқироз шароитида беқарорликка олиб келиши, оқибатда тадбиркор ва жисмоний шахслар ўз қарзларини тўлашни тўхтатиши мумкин.

"Италия ҳукумати Хитойдан фарқли ўлароқ кутилмаганда юз берадиган банк инқирозига дош беролмайди", дейилади мақолада.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 323
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×