Янги Chevrolet Equinox'нинг суратлари эълон қилинди

Жамият 7300
image

"На Бегу" Telegram-каналида Ўзбекистонда беш ўринли Chevrolet Equinox автомобили суратлари пайдо бўлди.

“Кроссовер Malibu билан бир платформада қурилган, йўлда қулай ҳаракатланиш учун барчаси билан жиҳозланган - 2.0 турбо бензин двигатель,  252 о.к., 9-АКПП, салони чарм, панорама том, электрон ёрдамчи қурилмалар”, дейилган хабарда.

Бошқа бозорларда Equinox кўплаб опциялар бор, аммо уларнинг қайси бири Ўзбекистонда бўлиши ҳозирча номаълум.

Суратлардаги автомобиль RS комплектациясида ва Blackout (антихром) пакети билан, салон ичида эса – Malibu’га ўхшайди, фақат ундан юқори.

Маълумотларга қараганда, автомобиль Trailblazer’дан арзон бўлади, лекин Malibu’дан сал қимматроқ. 2020 йил иккинчи чоракда етказиб бериш бошланиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида, “UzAuto Motors” 2020 йилнинг май ойида янги - Chevrolet Equinox, Chevrolet Traverse ва Chevrolet Trailblazer автомобиллар тақдимотини ўтказди.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 329
Рейтинг: 3
Теглар
t
×
×