“Янги Ангрен” ИЭСда ёнғин юз берди
Жамият
−
31 Январь 2020
6140Кеча, 30 январь куни соат 11:40 да “Янги Ангрен” иссиқлик электр станциясида электр энергиясини ишлаб чиқаришга мўлжалланган 4-сонли энергоблокдаги қозон агрегатининг том қисмида ёнғин юз бергани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабар тарқалганди.
Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур ёнғин юзасидан расмий маълумот берди.
“30 январь куни “Янги Ангрен” иссиқлик электр станцияси бўлимларидан бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғин-қутқарув гуруҳлари томонидан аланга ўз вақтида ўраб олинди ва қисқа муддат ичида тўлиқ бартараф этилди”, дейилади хабарда.
Таъкидланишича, ёнғиндан электр станциянинг қувват блокларига зарар етмаган ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда корхона ўз иш фаолиятини давом эттирмоқда. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
LiveБарчаси
Пезешкиён Тожикистонда профессор бўлди.
16 Январь
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь