Янги ҳафтада Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида -20 даражагача совуқ бўлиши айтилди
Жамият
−
11 Декабрь 2023
4479211-12 декабрь кунлари республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда кучли қор ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Бу ҳафта чоршанбадан жумагача Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
11-13 декабрь кунлари совуқ кучаяди ва ҳаво ҳарорати кечалари -8/-13 даража, кундузи -3/-8 даража совуқ бўлади, шимолда кечалари -15/-20 даражагача совуқ, кундуз кунлари эса -7/-12 даража совуқ бўлиши кутилмоқда. Республика жанубида ҳарорат кескин тушмайди, кечалари фақат -2/-7 даража совуқ бўлиши мумкин.
11-13 декабрда йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
14-15 декабрда Ўзбекистон ҳудудидан совуқ ҳаво массаси чекина бошлайди. Иш ҳафтасининг охирида ҳаво ҳарорати кечаси 0/-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ, шимолда кечаси -7/-12 даража, кундузи 0/-5 даража совуқ атрофида бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади. Айрим жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Пойтахтда: 11-12 декабрь кунлари вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир қорга айланади) бўлади, 13-15 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. 11-12 декабрда шамол тезлиги вақти-вақти билан 12-15 м/с гача кучаяди. 12-15 декабрда йўлларда яхмалак юзага келади.
Ҳарорат 11 декабрда 3-5 даража илиқ, 12 декабрда кечаси ва кундузи -5/-7 даража совуқ, 13 декабрда кечаси -11/-13 даража совуқ, кундузи -5/-7 даража совуқ бўлиши кутиляпти. 14-15 декабрда ҳарорат кечаси -2/-5 даража совуқ, кундузи 2-5 даража илиққача аста-секин кўтарилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь