Янги ҳафта бошида айрим ҳудудларда ёмғир, қор ёғади
Жамият
−
26 Октябрь
38860Ўзгидромет 28-30 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 29 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 7-12 даража илиққача; 29 октябрда кечаси 3 даража совуқ-2 даража илиқ, Устюртда кечаси 2-7 даража, кундузи 5-10 даража совуқ, 30 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10 даража, Навоий вилоятининг шимолида 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 8-13 даража; 29-30 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 8-13 даража илиқ; 29 октябрда кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуққача, кундузи 10-15 даража; 30 октябрда кечаси 2-7 даража, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража; 29-30 октябрда кечаси 1-6 даража, кундузи 12-17 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 28 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 29-30 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 10-15 даража; 29-30 октябрда кечаси 0-5 даража, кундузи 18-13 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 28 октябрда айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28 октябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ; 29-30 октябрда кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 29 октябрда 0-5 даража илиқ, 30 октябрда 2-7 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси