Янгиҳаётдаги қарийб 600 хонадон “свет”сиз қолди
Жамият
−
16 Октябрь 2025 2784 1 дақиқа
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида автомашина газ қувурини уриб юбориши оқибатида 570 та хонадон газ таъминотидан узилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 16 октябрь куни соат 08:00 да Янгиҳаёт туманидаги “Машъал” МФЙда сув қувурида таъмирлаш ишларини олиб бориш вақтида автомашина ўрта босимли газ қувурини уриб юборган.

Бунинг оқибатида ушбу манзилдаги 3 та кўп қаватли уй (350 та хонадон) ва 220 та ерли хонадон газ таъминотисиз қолган.
“Ҳозирги вақтда ушбу носозликни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Таъмирлаш ишларидан сўнг табиий газ таъминоти қайта тикланади”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон шаҳрида подстанцияда қисқа туташув оқибатида чиққан ёнғин сабабли айрим ҳудудлар электрсиз қолганди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025