Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Жамият

image

Бугун, 16 ноябрь куни Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда туман ҳокими, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва туман прокурори тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Сессияда “Янгиҳаёт тумани ҳокимини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилиб, депутатлар томонидан ушбу лавозимга  тавсия этилган  Ҳаёт Илясович Иноғомов номзоди бир овоздан маъқулланган

Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган. 

Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шунингдек, Янгиҳаёт туманига прокурор ва ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг бошлиғи ҳам тасдиқланди

Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига Азамат Авазович Азимов, ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозимига эса Мурат Тоҳирович Раимов тасдиқланган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати жорий йилнинг август ойида Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган эди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

Янгиҳаёт тумани

Баҳолаганлар

360

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг