Фарзандини 7-қават деразасидан чиқариб, хавф остига қўйган она шифохонага юборилди (видео)

3-саҳифа

image

Тошкентда фарзандини 7-қаватдан чиқариб, видеога олган аёл руҳий-асаб касалликлари шифохонасига юборилди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.

Маълум бўлишича, Янгиҳаёт тумани “Янги Чоштепа” маҳалласи ҳудудида 2001 йилда туғилган Н.К. вояга етмаган фарзандини еттинчи қаватдан деразадан чиқариб, видеога олган ва ижтимоий тармоққа жойлаган.

Ҳозирда Н.К.нинг руҳий ҳолатини текшириш учун руҳий-асаб касалликлар шифохонасига юборилган. Шунингдек, унинг фарзандига жиддий зарар етмаган ва бола яқин қариндошлари назоратига топширилганлиги билдирилган.

“Ушбу ҳолат бўйича Янгиҳаёт тумани ИИО ФМББ терговга қадар текширув ўтказмоқда ва якунда қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади расмий баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғонада TikTok жонли эфирида фарзандини калтаклаган онага нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-(Ҳақорат қилиш) ва 47-моддаси (Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) билан маъмурий жавобгарликка оид иш қўзғатилиб, иш материаллари кўриб ҳал қилиниши учун судга юборилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Янгиҳаёт тумани Ички ишлар Фарзандини хавф остига қўйган

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг