Яна зилзила юз берди. Бу гал қаерда?

Олам

image

Бугун, 21 февраль куни Эрондан 5,3 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Европа-Ўрта Eр денгизи сейсмология маркази хабар берди.

Ерости силкинишлари маҳаллий вақт билан соат 06:05 да қайд этилган. Зилзила эпимаркази 352 минг аҳоли истиқомат қиладиган Бандар Аббос шаҳридан 113 км шимоли-ғарбда, 10 км чуқурликда жойлашган.

Ҳозирча қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар аниқ эмас.

Эслатиб ўтамиз, 6 февраль куни Туркияда 7 баллдан ортиқ (маҳаллий вақт билан соат 04:17 да – 7,7 балл ва соат 13:24 да – 7,6 балл) бўлган иккита зилзила юз берди. Кеча, 20 февраль куни Ҳатай вилоятининг Дафна ва Самандағ туманларида яна кучли – 6,4 ва 5,8 магнитудали 3 дақиқалик интервал билан иккита ер силкиниши содир бўлди.


Мақола муаллифи

Теглар

Эрон зилзила

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг