Яна учта давлат коронавирусни қарши олди

Олам 11810
image

26 февраль куни Покистонда илк бор коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилди. Мамлакатнинг икки фуқароси ушбу касалликни юқтириб олди. Бу ҳақида Покистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Зафар Мирза маълум қилган. 

"Покистонда коронавирус инфекциясининг дастлабки иккита ҳолати қайд этилганини тасдиқлашим мумкин. Иккала ҳолатда ҳам даволаниш стандарт тиббий протоколлар бўйича олиб борилади. Ҳар иккала бемор барқарор ҳолатда", деб ёзган у Twitter’даги ўз саҳифасида.

Коронавирус ил бор қайд этилган давлатлардан яна бири Эстония бўлди. Бу ҳақида бугун, 27 февраль куни Республика ижтимоий масалалар вазири Танель Кийк маълум қилган.

“Бугун эрталаб Эстонияда коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилгани ҳақидаги хабар пайдо бўлди. Гап мамлакат фуқароси бўлмаган, аммо бу ерда доимий истиқомат қилувчи шахс ҳақида кетмоқда. Бу борада аниқ маълумотни саломатлик департаменти беради”, деди Кийк ETV телеканалида чиқиш қилар экан.

Вазирнинг сўзларига кўра, касалланган шахс Эстонияга 26 февраль тунида Эрондан келган. Айни вақтда у изолацияга олинган. “Мендаги маълумотларга кўра, гап Эрон фуқароси ҳақида бормоқда”, дея аниқлик киритган Кийк.

27 куни тасдиқланган маълумотларга кўра, Данияда ҳам COVID-19 ҳолати илк бор кузатилди. Бу ҳақида маҳаллий TV 2 телеканали хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, шимолий Италиянинг тоғли курортидан қайтган эркак кишида бу ҳолат аниқланган. Ҳозирда у ўз уйида карантинда сақланмоқда. Эркакнинг рафиқаси ва ўғлида коронавирусга чалиниш ҳолати аниқланмаган.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 360
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×