Яна офат! Ҳиндистонда кўчки оқибатида 33 киши ҳалок бўлди

Олам

image
0:00
0:00
download

Кеча, 18 июль куни Ҳиндистоннинг Махараштра штатида кучли ёмғир ёғиши ортидан юз берган кўчкида 33 киши ҳалок бўлди. Яна 6 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Times of India” нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, одамлар иккита кўчки содир бўлиши, бино қулаши натижасида ҳалок бўлган. Бундан ташқари, уч киши электр токи уриши оқибатида вафот этган.

Ҳиндистон метеорология идораси Махараштра штати маркази Мумбайда ҳаддан ташқари кучли ёмғир ёғиши сабабли хавфнинг “қизил” даражасини эълон қилган.

Жала сабабли шаҳар аҳолиси электр энергияси ва ичимлик суви таъминотида узилишларга дуч келган.

Эслатиб ўтамиз, Европанинг кўплаб давлатларида, жумладан, Германия, Австрия, Бельгия, Чехия, Нидерландия каби давлатларда кучли ёмғирлар оқибатида тошқинлари юзага келяпти. Шунингдек, Франция ва Британия давлатларида тинимсиз ёмғир ёғяпти. Ҳозиргача биргина Германияда тошқинлар оқибатида 160 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Украинада эса кучли ёмғир сабаб Киевнинг бир қанча жойлари сув остида қолди.

1


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳиндистон кўчки

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг