Яна Қашқадарё: эркак тўппончадан танишининг кўзига ўқ узди

3-саҳифа 15973
image

Қашқадарёда эркак танишининг кўзига пневматик тўппончада ўқ узиб, оғир тан жароҳати етказди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 10 август куни соат 14:00 да, Қарши тумани “Бунёдкор” МФЙда яшовчи И.Б. таниши “Aлишер Навоий” МФЙда яшовчи В.Ф. билан Нишон тумани Нуристон шаҳарчасидаги кўлга чўмилиш мақсадида борган.

Тасодифан икки ўртоқ тортишиб қолиб, И.Б. ёнидаги пневматик тўппончаси билан сувга тушган В.Ф.нинг ўнг кўз соҳасига бир маротаба ўқ отиб, қасддан оғир тан жароҳати етказган. Шундан сўнг, В.Ф. Қашқадарё вилояти Кўз касалликлари шифохонасига ўз эҳтиётсизлиги оқибатида жароҳат олганини маълум қилиб, тиббий ёрдам олган, аммо ИИБга мурожаат қилмаган.

Вилоят Кўз касалликлари шифохонаси йўлланмаси билан Тошкент шаҳрига борган В.Ф.ни Республика Кўз касалликлари клиникасида тиббий кўрикдан ўтказган шифохона маъмурияти ҳолат юзасидан ички ишлар органларига хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан тўпланган ҳужжатлар Қарши тумани ИИБда қайд этилиб, жиноят иши қўзғатилган.

Қайд этиш керакки, сўнгги вақтларда Қашқадарё вилояти жамоатчилик диққат марказида бўлиб турибди. Бунга дастлаб вилоятда MMA жангчиси Элбек Раҳимов бир гуруҳ одамлар томонидан ваҳшийларча ўлдирилгани, кейинроқ, Қаршидаги қамоқхонада 19 ёшли йигит “лезвие” билан қорни ва қўлларини 3-4 маротаба тилиб, ўз жонига қасд қилишга урингани сабаб бўлди.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 910
Рейтинг: 2.9
t
×