Яна икки давлат Украина ҳудудларига даъво қилиши мумкин

Олам

image

Украинанинг руминлар ва венгерлар яшайдиган ҳудудлари республикадан ажралиб чиқиш учун референдум ўтказиши мумкин. Бу ҳақда АҚШнинг собиқ разведкачиси Скотт Риттер “Dialogue Works“ YouTube каналига берган интервьюсида сўз очди.

“Украинада этник гуруҳлар бор. Бунга эса Руминия ва Венгриянинг ҳам ҳудудий даъвоси бор, дегани. Бундай ҳолатда референдум ўтказилади, бу эса ерларнинг ўша давлатларга қўшилишига сабаб бўлади”, деган у.

Унинг сўзларига кўра, гап халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи ҳақида бормоқда. Венгерлар ва руминлар Украина таркибида яшашни истамайдилар ва бу ҳудудлар Будапешт ва Бухарест томонидан назорат қилинишини хоҳлайдилар.

Қолаверса, 5 март куни Венгрия Ташқи ишлар вазири Петер Сийярто Киев республиканинг Закарпатье вилоятидаги венгерларга қўйган талабларига конструктив жавоб бермагани учун Орбаннинг Зеленский билан учрашуви ўтказилмаслигини айтган. 

2023 йил январь ойида эса Сийярто Украинада Закарпатье венгерлари Украина Қуролли кучлари сафига мажбуран сафарбар этилаётганига эътибор қаратган ва баъзида бу сафарбарлик қанчалик шафқатсиз равишда амалга оширилаётгани ҳақида далиллар мавжудлигини қўшимча қилган. 

Маълумот учун, 2001 йилги аҳолини рўйхатга олиш маълумотларига кўра, Украина аҳолисининг 0,3 фоизини венгерлар ва руминлар ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда аввал Украина таркибида бўлган, мамлакатга Россия бостириб кириши ортидан ўзини Донецк халқ республикаси ва Луганск халқ республикаси деб танитаётган бўлгинчиларнинг Херсон вилояти ва Запорожьенинг Россияга кириши бўйича ўша йилнинг 23-27 сентябрь кунлари ўтказилган референдум натижалари эълон қилинган эди. Унга кўра, тўртта ҳудудда ҳам фуқаролар хайрихоҳлик билан Россияга қўшилишни ёқлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Украина венгерлар руминлар разведкачи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг