Яна бир ўзбекистонлик жангари қидирувга берилди
Crime
−
16 April 2024 30482 1 minute
"Тавҳид ва Жиҳод катибаси" террористик ташкилоти таркибига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашаётган яна бир Ўзбекистон фуқароси қидирилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Сардор Азимов 1998 йилда Тошкент вилоятида туғилган бўлиб, Россияга ишлаш учун кетган. Москвада у ижтимоий тармоқ орқали турли шахслар билан танишган ва уларнинг таъсирига тушиб қолган. Шу йўл билан Азимов Суриядаги жангарилар сафига бориб қўшилган.
Маълум қилинишича, ҳозирда Сардор Азимовга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244 прим 2-1 моддалари (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Шунингдек, унга нисбатан расман қидирув эълон қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Москвада ўз бизнесини йўлга қўйган бўлса-да, тинч ҳаётидан воз кечиб, Суриядаги террорчилар сафига қўшилган Алишер Тожибоев халқаро қидирувга берилганди.
Райҳона Улканбаева
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28