Яна бир ўзбекистонлик Россияда вафот этди

Жамият

image

Россиядаги яна бир ўзбекистонлик мигрант йўл-транспорт ҳодисаси қурбон бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда. 

Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 7 февраль куни Южноуральск – Магнитогорск трассасида Челябинск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисасида 3 киши, жумладан Ўзбекистон фуқароси М.Р. вафот этган. Ўзбекистон яна икки фуқаро – М.Н. ва А.Р. жароҳат билан шифохонага ётқизилган. 

Бош консулхона вазиятни назоратга олганини хабар қилмоқда. Қайд этилишича, жароҳатланганлар ва уларнинг яқинлари билан алоқа ўрнатилган. Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳуманинг жасадини турмуш ўртоғи ҳамроҳлигида ватанга жўнатиш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий масалаларни ҳал қилмоқда. 

Консуллик-ҳуқуқий департаменти ЙТҲ муносабати билан ҳамдардлик изҳор этиб ҳамда Россиянинг Урал федерал округи ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7 343 276 31 66, +7 343 272 31 33.


Мақола муаллифи

Теглар

Екатеринбург ЙТҲ

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг