Яна бир ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Спорт

image

“Насаф” клуби аъзоси Ҳусниддин Алиқулов Туркия клубига кўчиб ўтиши мумкин. Алиқуловга “Ризеспор” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда “Ajansspor.com” хабар берди.

Манбага кўра, “Ризеспор” Алиқулов билан келишувга эришган. Энди икки давлат клуби муросага келиши керак. 

Алиқулов “Насаф” клуби сафида умумий 119 марта майдонга тушиб, 15 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилди. У Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 12 марта ўйнаган. Жорий мавсум “Насаф” жамоаси сафида 14 та ўйинда иштирок этган 24 ёшли ҳимоячи 5 марта рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ айнан Туркия чемпионатида тўп тепувчи ўзбекистонлик футболчи Отабек Шукуровга Италия клуби қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди. Шукуровнинг хизматларига Элдор Шомуродовнинг собиқ клуби “Женоа” қизиқиш билдирмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Туркия Насаф Ҳусниддин Алиқулов

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг