Яна бир ўзбекистонлик футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиради
Спорт
−
08 Февраль
10036Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг “Пахтакор” клуби аъзоси Азиз Турғунбоев Туркиянинг “Сивасспор” клуби билан келишувга эришди. Бу ҳақда “Ajansspor” нашри хабар берди.
Манбага кўра, 29 ёшли футболчи Сивас шаҳри клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолайди. Тез орада келишув расман эълон қилинади.
Қайд этиш жоиз, Азиз Турғунбоев Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан Қатар мезбонлик қилаётган Осиё кубогида иштирок этди ва жамоа билан чорак финалга қадар етиб борди. У турнирда “оқ бўрилар”нинг 2 та голига муаллифлик қилди.
Маълумот учун, “Сивасспор” Туркия Суперлигаси жамоаси ҳисобланади. Айни вақтда сивасликлар чемпионат турнир жадвалида ортда қолган 24 турдан сўнг, 30 очко жамғариб, 10-ўринда бормоқда.
LiveБарчаси