Яна бир ўзбекистонлик чет элда ҳалок бўлди
Олам
−
26 Декабрь 2019
6129Россиянинг Петропавловск-Камчатка шаҳрида содир бўлган ёнғин оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Владивосток шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонаси маълум қилди.
Ёнғин жорий йилнинг 22 декабрь куни юз берган ва унда ўзбекистонлик С.Р. вафот этган.
Бош консулхона вазиятни назоратга олиб, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини Ватанга қайтариш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ҳал қилишга киришган.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти марҳумнинг оила аъзолар ва яқинларига ҳамдардлик бирдириб, Россиянинг Узоқ Шарқий федерал округи ҳудудида бўлиб турган фуқаролар зарур вазиятлада Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилиши мумкинлигини эслатди: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.