Яна бир ўзбек спортчиси Жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Спорт

image

Фижининг Сува шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида Жаҳон чемпионати ўз якунига етиб бормоқда. Бугун мусобақанинг еттинчи кун дастурида Ўзбекистон терма жамоасининг умидли вакилларидан бири Акбар Жўраев ўз иштирокини якунлади.

-109 кг вазн тоифасида иштирок этаётган Жўраев даст кўтаришда 182 кг, силтаб кўтаришда 216 кг ва икки кураш бўйича 398 кг натижа қайд этди. Мусобақада иштирок этган спортчилар орасида ҳеч бир атлет ўзбек спортчисининг натижасига яқинлаша олмади ва жаҳон чемпионатининг 3 та олтин медалига сазовор бўлди.

Ёшлар ўртасида ЖЧ. Фижи, Сува. 
Эркаклар, -109 кг.

1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 398 кг (182 кг + 216 кг)
2. Сангун Хван (Жанубий Корея) – 384 кг (174 кг + 210 кг)
3. Даниил Вагаицев (Россия) – 381 кг (175 кг + 206 кг)

Таъкидлаш жоиз, бу терма жамоанинг мусобақадаги иккинчи муваффақиятидир. Куни кеча -67 килограмм вазн тоифасида иштирок этган Адҳамжон Эргашев ҳам ўз вазн тоифасида жаҳонда тенгсиз эканлигини намойиш этган эди. Шунингдек, ўзбекистонликлар бу ғалабалари билан Токио Олимпиадасига ҳам қимматли рейтинг очколарини қўлга киритишди. 

Маълумот учун, Акбар Жўраев ўтган йили Тошкентда ўтган ёшлар ўртасидаги ЖЧда кумуш медаль билан чекланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жаҳон чемпионати Оғир атлетика

Баҳолаганлар

15

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made