Яна бир ўзбек проф боксчиси рақибини накаутга учратди
Спорт
−
27 Апрель 2019
5733WBA рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ўзбек профессионал боксчиси Муроджон “Кака” Аҳмадалиев фаолиятидаги олтинчи жангини ўтказди.
Мағлубият ва муроса нималигини билмай келаётган ўзбекистонлик ҳозиргина АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида мексикалик Карлос Карлсонга қарши рингга кўтарилди. Жерри Канту ҳакамлик қилган жангда тўлиқ устунликка эришган Аҳмадалиев рақибини учинчи раундда нокаутга учратди.
Маълумот учун, 28 ёшли Карлсон проф боксда бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 29 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган. Ўн тўртта жангда рақибларини нокаутга учратган. Бугун олтинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Учинчи жангида нокаут бўлди.