Яна бир ўлим. Тошкентда 57 ёшли эркак вафот этди

Жамият

image

Ўзбекистонда расман эълон қилинган коронавирус қурбонлари сони 133 нафарга етди. Тошкентда 57 ёшли эркак вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.

Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшаган 57 ёшли З.И. (эркак)да 9 июль куни “COVID-19” тасдиқланган ва у 15 июль кунига қадар уй шароитида даволанган.

15 июль куни ҳансираш, нафас сиқиши, оёқ-қўл совуши пайдо бўлгандан сўнг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасига олиб келинган, беморнинг ҳолати оғирлиги инобатга олиниб, реанимация бўлимига ётқизилган.

Беморга “COVID-19” инфекциясининг ўта оғир кечиши, икки томонлама пневмония ташхиси қўйилган. Касаллик  ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболияси асоратлари билан кечган.

Шунингдек, беморда юрак ишемик касаллиги, стабил зўриқиш стенокардияси, гипертония, артериал гипертензия каби ҳамроҳ ҳасталиклари бўлган.

Шифохонада беморнинг даволаниши давомида шифокорлар томонидан консультация ва консилиумлар қилинган, даволаш жараёни мутахассислар тавсияси асосида олиб борилган.

Беморнинг аҳволи асосий касаллик асоратлари ҳисобига стабил оғир бўлиб, мутахассислар томонидан ўтказилган реанимацион муолажаларга қарамай ўткир нафас ва юрак қон-томир етишмовчилиги, ўпка артериялари тромбоэмболиясидан вафот этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made