Яна бир топ футболчи Саудия клубига ўтди
Спорт
−
30 Июнь 2023
5233“Ливерпуль”нинг бразилиялик футболчиси Роберто Фирминьо фаолиятини Саудия Арабистонининг “Ал-Аҳли” жамоасида давом эттирадиган бўлди. Бу ҳақда футбол журналисти Фабрицио Романо ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, “Ливерпуль”да сўнгги 8 мавсумни ўтказган 31 ёшли бразилиялик Саудия Арабистони клуби билан 2026 йилнинг июнигача шартнома имзолаган. У янги клубига эркин агент сифатида келиб қўшилади.
Трансфер амалга ошиши учун Фирминьо тиббий кўрикдан ўтиши керак, холос.
Бир неча кун олдин “Челси” дарвозабони Эдуард Менди ҳам айнан “Ал-Аҳли” клубига кўчиб ўтганди.
Фирминьо ўтган мавсумда АПЛнинг 25 ўйинида 11 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
LiveБарчаси