Яна бир топ футболчи фаолиятини Саудияда давом эттирадиган бўлди

Спорт

image

Яқиндагина Испаниянинг “Севилья” клубини тарк этган хорватиялик тажрибали ярим ҳимоячи Иван Ракитич Саудия Арабистонининг “Ал-Шабаб” клуби билан расман шартнома имзолади. Бу ҳақда Саудия клуби матбуот хизмати хабар берди.

Манбага кўра, 35 ёшли хорватиялик футболчи “Ал-Шабаб” билан 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартнома имзолаган. Тажрибали ярим ҳимоячи Саудия клубида 30-рақамда ҳаракат қилади.

Маълумот учун, бунгача хорватиялик футболчи “Севилья”дан ташқари “Барселона” ва “Шальке-04” жамоаларида ҳам ўйнаган. Жорий мавсумда Иван Ракитич Испания чемпионатида “Севилья” сафида 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва битта голли узатмага муаллифлик қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Севилья Иван Ракитич

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг