Яна бир теракт иштирокчиси умрбодга қамалди
Олам
−
16 Март 2023
7655Бугун, 16 март куни, Россиядаги иккинчи Ғарбий ҳарбий округ суди собиқ полиция бошлиғи, полковник Ғози Исаевни Москва метросидаги терактларда иштирок этгани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда РИА Новости суд залидан хабар берди.
Собиқ ҳуқуқ-тартибот ходими умрбод қамоққа ҳукм қилинишидан ташқари полковник унвонидан ҳам маҳрум қилинган. Прокуратура Исаевдан дастлабки беш йилни энг оғир шароитларда, қамоқхонада ўтказишни, кейин эса махсус режимли колонияга “кўчиришни” сўраган. Россия Суди бутун муддатни махсус режимда ўтказишни белгилаган.
Шунингдек, Суд пойтахт метрополитени даъвоси бўйича Исаевдан 17 миллион рубль ундирди ва бошқа жабрланувчилар – ногирон йўловчилар ва ҳалок бўлганларнинг қариндошларининг даъволарини рад этди.
2010 йил, Москва теракти
2010 йил 29 март куни Москвада террорчилик ҳаракати содир бўлди: худкуш-террорчилар “Лубянка” ва “Парк Культуры” бекатларида бир соатдан камроқ вақт оралиғида ўзларини портлатиб юборишган. 39 киши ҳалок бўлиб, 128 киши турли даражадаги тан жароҳати олган.
Махсус хизматлар томонидан Доғистон ҳудудида фаолият юритаётган қўпорувчилик ва террорчилар яширин ташкилоти етакчиларидан бири Магомедали Вагабов портлашлар ташкилотчиси деб топилган. 2013 йил сентябрь ойида ҳуқуқ-тартибот идоралари Кавказ амирлиги (террор ташкилоти) раҳбари Доку Умаровнинг махсус операцияси чоғида йўқ қилинганини эълон қилди, у бир неча йирик терактлар, жумладан “Лубянка” ва “Парк Культуры”даги портлашлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
2022 йил февраль ойида Магомед Нуров умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди – у боғловчи сифатида ҳаракат қилиб, тўда аъзоларини метрода портлашлар режалаштирилган йиғилишларга олиб борган ва теракт иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан яширган.
Эслатиб ўтамиз, жорий ҳафтада Нью-Йоркда теракт уюштириб, 8 кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик Сайфулло Соипов ҳам умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Жавоҳир Қадамов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь