Яна бир судья қасамёдини бузгани учун ишдан бўшатилди
Жамият
−
11 Февраль 2022 12008 1 дақиқа
Тошкент вилояти фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг судьяси Ойбек Кенжаевич Тошпўлатов лавозимидан озод этилиб, ваколатлари муддатидан илгари тугатилди.
Судьялар олий кенгаши Ойбек Тошпўлатов судьялик қасамёдини бузганлиги учун шундай қарор қабул қилди.
Бундан ташқари, масъулиятсизлиги ва фаолиятида йўл қўйган камчиликлари учун:
• Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси В. Сатторова;
• Андижон вилоят маъмурий судининг раиси М. Салимов;
• Андижон вилоят судининг раиси Т. Мелибоев;
• фуқаролик ишлари бўйича Юқори Чирчиқ туманлараро судининг раиси С. Раҳматуллаев;
• фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судининг судьяси Б. Кутлиев интизомий жавобгарликка тортилди.
Аввалроқ қасамёдини бузганлиги учун Сурхондарё вилояти фуқаролик ишлари бўйича Шеробод туманлараро судининг раиси Жасур Ибодуллаев лавозимидан озод этилиб, ваколати муддатидан илгари тугатилганди.
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь