Яна бир соҳа вакилларига пойтахтдан доимий прописка берилади

Жамият 5986
image

Самарали фаолият олиб бораётган ва истиқболли киноижодкорлар Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинади. Бу ҳақда “Миллий кинематографияни ривожлантириш чора-тадбирлари натижадорлиги ва навбатдаги устувор вазифалар” бўйича кинофорумда айтиб ўтилди.

Маълумотларга кўра, Кинематография институтини ташкил этиш режалаштирилган. Шунингдек, қайд этилишича:

- “Ўзбеккино” Миллий агентлиги буюртмасига асосан суратга олинаётган “Илҳақ”, “Ибрат” ва “101-рейс” фильмлари ва бошқа кино маҳсулотлари учун 17 млрд сўм, ёш кино ижодкорлар учун етарли шарт-шароит яратиш мақсадида тегишли моддий-техник базасини мустаҳкамлаш учун – 600 млн сўм ажратилиши белгиланган.

- 2020 йилда реконструкция учун Инвестиция дастурига “Алишер Навоий номидаги кино саройи” ДУК, “Республика кинопрокат маркази” ДУК, “Дўрмон” киноижодкорлар уйи” ДУК, “Қорақалпоқфильм” ДУК сингари иншоотлар киритилган.

- Инвестиция дастурига киритилган объектларни реконструкция учун 20 млрд сўм ажратилган.

- Икки йилда бир маротаба “Тошкент” халқаро кинофестивали ўтказилади.

- Ўзбекистон кино санъати музейи фаолияти янада ривожлантирилади.

- Самарали фаолият олиб бораётган ва истиқболли киноижодкорлар Тошкент шаҳрида доимий прописка қилинади.

- Миллий фильмларни сақлаш, хориж архивларида сақланаётганларини қайтариш, уларни реставрация қилиш, рақамлаштириш фаолияти билан шуғулланадиган Ўзбекистон давлат фильмлар фонди ташкил этилади.

- “Ўзбекфильм” кино ишлаб чиқариш туристик комплекси” қурилади.

- “Ўзбекфильм” ДУК замонавий кино қурилмалари ва техник воситалари билан жиҳозланади.

Шаҳноза Тўрамуротова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 43
Рейтинг: 3
Теглар
t
×