Яна бир шаҳарга кучайтирилган карантин қайтмоқда. У “қизил” рўйхатга кирди

Жамият 24968
image

Қорақалпоғистон Республикаси маркази Нукус шаҳрида эртага, 30 июндан карантин чоралари кучайтирилади. Шаҳар “қизил” тоифага киритилади. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берилди.

Маълум қилинишича, шаҳарда бир қатор чекловлар қайта жорий қилиниб, карантин чоралари кучайтирилади. Жумладан, қуйидагилар фаолиятли тўхтатилади:

•    жамоат транспорти;

•    буюм бозорлари;

•    кафе ва ресторанлар;

•    сартарошхоналар;

•    автомактаблар;

•    истироҳат боғлари;

•    ноозиқ-овқат ва заргарлик дўконлари;

•    концерт заллари, театр, кинотеатрлар, спорт мажмуалари;

•    тунги клублар, дискотека, ресторан ,кафе, ошхона, чойхона, спа салонлар, караоке, бильярд заллари, чилимхоналар ва бошқалар.

Эслатиб ўтамиз, 28 июнь куни Қорақалпоғистонда аҳоли орасида янги касалланиш ҳолалари аниқлана бошлаганди. Шу вақтгача Қорақалпоғистонда 151 ҳолат қайд этилган, 141 бемор тузалиб чиққан, айни вақтда 10 бемор даволанмоқда.

Аввалроқ, Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлигининг 26 июндаги қарорига кўра, Нукус шаҳри “сариқ” ҳудуд сифатида белгиланганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 607
Рейтинг: 3
t
×