Яна бир россиялик машҳур спортчи Ўзбекистон фуқаролигини олмоқчи

Спорт

image

Конькида учиш бўйича жаҳон чемпионатининг тўрт карра бронза медали совриндори, россиялик Данила Семериков халқаро мусобақаларда Ўзбекистон терма жамоаси сафида иштирок этиш ниятида. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Манбага кўра, Семериков ўз фуқаролигини ўзгартириб, Ўзбекистон номидан турнирларда қатнашмоқчи. Бу бўйича Ўзбекистон қишки спорт турлари ассоциациясига хат жўнатилган.

Семериков 29 ёшда, у уч марта жамоавий таъқиблар бўйича Жаҳон чемпионатининг бронза медали совриндори (2019, 2020, 2021), шунингдек, 2019 йилги Жаҳон чемпионатида 10 минг метр масофага баҳсларда шоҳсупанинг учинчи поғонасига кўтарилган. Спортчида  жамоавий таъқиблар бўйича Европа чемпионатининг яна иккита кумуш медали (2018, 2020) ва оммавий стартда (2020) бронза медали бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ россиялик фигурали учувчилар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилмоқчи эканлиги хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Данила Семериков Коньки

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар