Яна бир машҳур портал Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'га чиқиш имкониятини баҳолади
Спорт
−
22 март 2025 18181 2 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жомасининг Жаҳон чемпионатига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритиш имкониятини 92.6 фоизга баҳоламоқда. Бу ҳақда “We Global Football” хабар берди.
Темур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 3-саралаш 7-турида Қирғизистонга қарши 1:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин мундиалга чиқиш учун Япония, Эрон ва Жанубий Кореядан кейинги асосий даъвогар бўлиб турибди.
“А” гуруҳида Эроннинг имкониятлари энг юқори баҳоланган. Форсларнинг 7-турдан сўнг мундиалга чиқиш эҳтимоли 100 фоизга етди. Иккинчи ўринни эгаллаб турган Ўзбекистон тарихда илк бор тўрт йилликнинг энг муҳим турнирида иштирок этиши тахмин қилинган. 7-турда мағлубият аламини татиб кўрган Бирлашган Араб Амирлиги термасининг мундиалга чиқиши 6 фоизга баҳоланган. Қатарда эса ушбу кўрсаткич 1.3 % деб тахмин қилинган. Гуруҳ аутсайдерлари Қирғизистон ва Шимолий Кореяда 2026 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатига бориш эҳтимоли 0 фоизга баҳоланди.
Маълумот ўрнида, АҚШ, Мексика ва Канада майдонларида ўтадиган мусобақа учун Осиё қитъасига 8.5 та квота ажратилган. Учта гуруҳдаги 1 ва 2-ўринларни эгаллаган жамоалар тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритса, гуруҳлардаги 3 ва 4-ўринни қўлга киритган терма жамоалар плей-оффлар орқали 2.5 та йўлланма учун кураш олиб боради.
Ўзбекистон терма жамоаси 7-турдан кейин 16 очко жамғариб, “А” гуруҳида 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Пешқадам Эрон19 очкони қўлга киритган. БАА ва Қатар 10 тадан очко тўплаб, 3 ва 4-ўринларни банд этган. Қирғизистон 3 ва Шимолий Корея 2 очко билан сўнгги поғоналарни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, “Football meets data” томонидан Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионатига чиқиш имконияти 88 фоизга баҳолагани ҳақида хабар берилган эди.
Live
БарчасиҚўйлиқда ҳам ёнғин содир бўлди
06 август
Ян Диоманде расман “Реал Мадрид”га ўтди
06 август