Яна бир мамлакатда коронавируснинг янги варианти аниқланди 

Олам 3849
image

Финляндиядаги Vita лабораториясида коронавируснинг янги варианти аниқланди. Бу ҳақда лаборатория сайтида хабар берилган. 

Хабарда айтилишича, коронавируснинг янги варианти тахминий равишда Fin-796H деб номланган. 

Қайд этилишича, ушбу вирусда Буюк Британия ва Жанубий Африкада аниқланган вариантларнинг хусусиятлари мавжуд. 

Аввалроқ, коронавируснинг Буюк  Британияда аниқланган штамми 94 та давлатда қайд этилгани ҳақида хабар бергандик. 

Шунингдек, Жанубий Африка штамми 46 та давлатга, Бразилия ва Япония штамми 21 та давлатга тарқалган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 169
Рейтинг: 3
Теглар
t
×