Яна бир мамлакат Россияни терроризм ҳомийси деб тан олди
Олам
−
17 Февраль 2023
13384Словакия ҳукумати Россия Федерациясини терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олди. Мамлакат (парламенти) Миллий кенгаши Россия Федерациясининг урушини яна қоралаб, Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини билдирди.
“Aktuality” нашрининг ёзишича, кеча, 16 февраль куни депутатлар резолюцияни қабул қилган. Унда Россия Федерациясининг Украинага қарши кенг кўламли уруши, фуқаролик объектлари ва энергетика инфратузилмасига қилинган ҳужумлар қораланган. Ҳужжатда айтилишича, Россия режими террорчи, Россия Федерацияси эса терроризмнинг ҳомийси ҳисобланади.
Бундан ташқари, сиёсатчилар Москванинг ядро қуролидан фойдаланиш таҳдидини қоралади. Шунингдек, Словакия Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларида ўтказилган Россия референдумларини тан олишдан бош тортди ва бу ҳудудлар Украина таркибига кирганини таъкидлади.
Бундан ташқари, қабул қилинган резолюция Украинадаги Россия жиноятларини тергов қилиш учун махсус трибунал ташкил этишни қўллаб-қувватлайди. Ҳужжатда Россиянинг Словакияга қарши гибрид уруши қораланади.
Резолюцияни 78 депутат, OĽaNO фракциясининг кўпчилиги ва бутун SaS фракцияси қўллаб-қувватлади. Шу билан бирга, 12 депутат қарши чиқди, 7 нафари овоз бермади, 23 нафари эса бетараф қолди.
Россия терроризм ҳомийси
2022 йил апрелида Президент Владимир Зеленский Оқ уйда нутқ сўзлаб, Россияни “терроризмнинг давлат ҳомийси” деб тан олишга чақирди. Шу билан бирга, АҚШ расмийларининг фикрича, бу мақомнинг Россияга берилиши Украинадаги урушни тинч йўл билан ҳал этиш ва гуманитар муаммоларни ечишга зарар етказиши мумкин.
Шу фонда Европанинг бир қатор давлатлари, жумладан, Эстония, Польша ва Нидерландия ўз парламентлари даражасида Россияни терроризм ҳомийси сифатида тан олди. Худди шундай қарор Европа парламенти томонидан ҳам қабул қилинди.
LiveБарчаси