Яна бир мамлакат Россияни терроризм ҳомийси деб тан олди

Олам

image

Нидерландия парламентининг қуйи палатаси – Вакиллар палатаси Украинага кенг кўламли бостириб кириши сабабли Россияни терроризм ҳомийси деб эълон қилди. Бу ҳақда NRC агентлиги хабар бермоқда. 

Кеча, 24 ноябрь куни парламент аъзоларининг аксарияти шундай қарор учун овоз берди. Улар “Яшил чаплар” партияси аъзоси Том ван дер Лининг ташаббусини қўллаб-қувватлади. Россия қўшинлари “таркибий ва атайлаб” Украинадаги тинч аҳоли нишонларига зарба бермоқда, дейди WNL телеканали қабул қилинган ҳужжатдан парчалар келтириб. Парламент аъзолари Киевни имкон қадар қўллаб-қувватлашга чақирмоқда. 

Нидерландия Ташқи ишлар вазири Вопке Хукстранинг тушунтиришича, мамлакат қонунларида терроризм ҳомийси сифатида тан олинган шахсларга нисбатан ҳеч қандай санкция назарда тутилмаган. 

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 ноябрь куни Страсбургда Европа Иттифоқи парламенти Россия Федерациясининг Украинага қарши ҳарбий тажовузи туфайли Россияни терроризмнинг ҳомийси сифатида тан олиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди. Қарорни 494 нафар депутат қўллаб-қувватлади, 58 нафари қарши, 44 нафари бетараф қолди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

89

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made