Яна бир давлатда Россия рақамлари бўлган автомобилларнинг кириши тақиқланди

Олам

image

Болгария Россия рақамларига эга автомобиллар киришини тақиқловчи Европанинг қатор давлатлари қаторига қўшилди. Бу Болгария божхона агентлиги хабарида айтилди. 

“Россия давлат рақамлари бўлган, 10 нафаргача йўловчи бўлган транспорт воситаларининг ҳам мамлакатга кириши, ҳам транзит ўтишлари тақиқланади”, дейилади хабарда. 

Тақиқни амалга ошириш учун жавобгарлик Божхона агентлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Болгария чегара полициясига юкланади. Тақиқ Еврокомиссия тавсиясига кўра жорий қилинган ва Украинага қарши бошланган можаро муносабати билан Россияга нисбатан қўлланган, дея таъкидлади божхона агентлиги. 

Тақиқ Россия дипломатик ваколатхоналарига тегишли автомобилларни ўз ичига олмайди. Россия давлат рақамларига эга бўлган барча бошқа транспорт воситаларига 6 ой ичида мамлакатни тарк этиш буюрилади. 

Айни пайтда маҳаллий чегара полицияси раҳбари Антон Златановнинг айтишича, Россия давлат рақамларига эга автомобиллардан ташқари, рўйхати кейинроқ аниқланадиган россияликларнинг айрим шахсий мулклари ҳам тақиқланган. 

Шундай қилиб, Россия давлат рақамлари бўлган транспорт воситаларининг киришига тақиқ жорий этган Европа мамлакатлари сони 8 тага кўпайди. Илгари бу тақиқ Эстония, Латвия, Литва, Финляндия, Польша, Германия ва Европа Иттифоқига аъзо бўлмаган, лекин Шенген ҳудудига кирувчи Норвегияда жорий қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Болгария

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг