Яна бир давлатда маймун чечаги аниқланди

Олам

image

Венесуэлада маймун чечаги инфекциясининг биринчи ҳолати аниқланди. Касаллик Испаниядан келган одамдан чиққан. Бу ҳақда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўзининг Twitter саҳифасида хабар берди.

“Мамлакатга Мадриддан келган бемор “Барселона”да маймун чечагини юқтирган икки киши билан мулоқот қилган” дейилади хабарда.

Бемор изоляция қилинди, олинган тестлар ижобий натижа кўрсатди. Касалликка одамнинг аҳволи барқарор.

Жорий йилнинг 10 июнь куни Польшада маймун чечаги билан биринчи одам аниқланган эди. Касаллик қайд этилган мамлакатлар асосан Европа ва Шимолий Америкада жойлашган. Аксарият ҳоллар:

•    Буюк Британия – 207 (бир ҳафта олдин - 106),

•    Испания – 156 (20),

•    Португалия – 138 (49),

•    Канада – 58 (26),

•    Германия – 57 (5).

Маълумот ўрнида, маймун чечаги кам учрайдиган вирусли касаллик бўлиб, асосан ёввойи ҳайвонлардан одамларга юқади. Касалликнинг белгилари иситма, бош оғриғи, мушак оғриғи, бел оғриғи, лимфа тугунлари шишиши, титроқ ва чарчоқни ўз ичига олади. Шунингдек, юз ва тананинг бошқа қисмларида тери тошмаси ҳам пайдо бўлиши мумкин. ЖССТ маълумотларига кўра, маймун чечаги эпидемияси учун ўлим даражаси одатда 1 фоиздан 10 фоизгача, ўлимнинг аксарияти ёш гуруҳларда содир бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

96

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг