Яна бир давлат коронавирусни енгиб ўтди

Олам 13713
image

Исландия коронавирус инфекциясини деярли бартараф қилди. Кеча, 6 май куни ҳукуматнинг маълумотларига кўра, касалланганларнинг 97 фоизи аллақачон соғайиб кетган.

“Исландияда COVID-19 коронавирусга чалинган 1799 бемордан 1750 нафари бутунлай шифо топди. Афсуски, касаллик ўн кишининг ҳаётига зомин бўлди”, дейилади расмий баёнотда.

Айни пайтда мамлакатда инфекция билан зарарланган 39 нафар одам бор. 3 бемор шифохоналарда қолмоқда, аммо уларнинг аҳволи ташвишли эмас.

Маълумот ўрнида, 4 майдан бошлаб Исландияда март ойида жорий этилган чеклов чораларини бекор қилиш бошланди.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 591
Рейтинг: 3
t
×